Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Кўп сўраладиган саволлар

Mен кўчада, ҳеч кимга ҳалақит бермасамда, кафе олдида тамаки чекиб турганимда профилактика инспектори мени ушлаб жаримага тортиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 561-моддасида Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, яъни иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлишлиги тўғрисиджа қоида мустаҳкамланган.

Айнан ушбу қоида ижросини таъминлаш мақсадида профилактика инспекторларига қонинларимизда белгиланган вазифалар мустаҳкамланган.

Профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг вазифалари нималардан иборат? Улар ўз вазифасини бажариш чоғида қандай ҳуқуқ ёки ваколатлардан фойдаланади?

Маълумки, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ички ишлар органларининг эркин ёлланган хизматчиси сифатида ўз вазифа ва функцияларини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Уларга биринчи навбатда тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг, шунингдек, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда иштирок этиш, фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш, вояга етмаганлар ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асрашга қаратилган тадбирларни ўтказишда иштирок этиш ҳам профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан биридир.

Бундан ташқари, амалда профилактика (катта) инспекторлдарига юклатилган «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари, «Жамоатчилик назорати масканлари» фаолиятини кунлик назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш вазифаси ҳам эндиликда профилактика инспекторлари ёрдамчиларига юклатилди.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда профилактика инспекторлари ёрдамчиларига ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни аниқлашда кўмаклашиш, фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, якка, махсус ва виктимологик профилактик чора-тадбирларида бевосита иштирок этиш каби бир қатор ҳуқуқлар берилди.

Ҳар жиҳатдан ўзини кўрсата олган профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига қандай имтиёзлар берилади?

Албатта профилактика инспекторларининг ёрдамчиларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчи навбатда агар профилактика инспекторининг ёрдамчисига  бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайса, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган бўлса фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари билан биргаликда профилактика инспекторининг ҳар бир ёрдамчисига  меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (пул таъминотининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ой пул устамаси тўлаш  ва бошқа бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тартибини жорий этилди.

Бундан ташқари, юкланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатган, ўзлари фаолият юритаётган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда намуна кўрсатган ва содир этилган жиноятлар сони нисбатан кам бўлган тақдирда, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ёки уларнинг ота-оналарига белгиланган тартибда ички туристик йўналишларга ҳамда саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлланмалар берилади. Ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлганлари кадрлар заҳирасига олинади.

Яна бир янгиликни таъкидлашим мумкин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган, хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган  профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг тавсияномаси берилади. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ўрнатилган тартибда дастлабки ва касбий танловда иштирок этади ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган квоталарга мувофиқ қабул қилинади.

Қисқа қилиб айтганда ўз вазифасига ситқидилдан ёндошган, белгиланган вазифаларни бекаму-куст бажарган профилактика инспекторларининг ёрдамчилари доимо эътиборимизда бўлади ва ўз вақтида рағбатлантирилиб борилади.

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимида ишлашни истаган номзодлар қандай талабларга жавоб бериши керак?

Аввало таъкидлаш лозим ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини яхшилаш, айниқса “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаларини профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал тизим сифатида шакллантириш мақсадида профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилганлиги, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юклатилганлиги бевосита маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларимизни янада кучайтирди.

Биз профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларни фидоий, бириктирилган худудда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга сидқидилдан бел боғлаган, келгусида ички ишлар органларида хизмат қилишга иштиёқи юқори бўлган ёшлар орасидан жамлаб олдик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 251-сон “Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарорида ҳам айнан профилактика инспекторлари ёрдамчиларига номзодлар ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам), умумий ўрта, ўрта-махсус ёки олий, қоида тариқасида ҳуқуқшунос маълумотли, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича жамоат тартибини сақлашга қодир, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёки олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс қанча муддатдан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланиши мумкин?

Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий жазони ўтагандан сўнг бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этмаган бўлса, ушбу шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.

Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари қандай меъёрий ҳужжатга асосан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирадилар?

Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддаси 4-қисмида белгиланган ҳуқуқбузарлик турига асосан маъмурий баённома расмийлаштирадилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech