Янгиликлар
Қўштепа туманида автомашинадан буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қўштепа тумани. 10 апрель куни М.Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, яшаш хонадони олдида турган “Ваз-2101” русумли автомашинасини ойнасини номаълум шахс синдириш йўли билан очиб, жами нархи 5 035 000 сўмлик “PIONER” номли магнитафон ва бошқа буюмларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.А ва А.С.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати