Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Янгиликлар

Тунда қурол кўтариб юрган шахслар аниқланди

Бугун, 15 апрель куни Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида жойлашган 4-уй олдида 3 нафар нотаниш шахслар дайди итларни отиб кетишмоқда изоҳи билан ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, бугуннинг ўзида Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида ушбу нотаниш шахслар аниқланди. Улар: Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида яшовчилар 1976 йилда Д.С., 1982 йилда туғилган А.Х. ва 1983 йилда туғилган А.К. эканлиги аниқланган ва улардан 2 дона спорт пневматик (тир) милтиғи, ҳужжатлари билан далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб, олинган.

Шунингдек, улар суҳбат жараёнида ўзларига тегишли бўлган спорт пневматик (тир) милтиқларини Тошкент шаҳридаги “Динамо” спорт дўконидан ҳужжатлар асосида расмийлаштириб олганлигини ва карантин даврида ёш болалари уйда бўлганлиги сабабли, хавфсизлик юзасидан ушбу қуролларни таниши “Улуғбек” исмли шахснинг уйига олиб кетаётганлигини ва ҳеч қандай жониворларга қарата ўқ отмаганлигини маълум қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилади. 

Шу ўринда, ўзлари ва жамият ҳаётига бефарқ бўлмай, атрофида кечаётган воқеа ҳодисалар ўз муносабатларини билдириб, фуқаролик позициясини намойиш этаётган фаол фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

 

ИИББ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech