Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Янгиликлар

Сирдарёда вилояти худудида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар таҳлили

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини Республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан Сирдарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин тадбири бошидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 4857 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.

Карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликларни худудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак:

Сирдарё туманида 755 та

Боёвут туманида 734 та

Гулистон шаҳрида 634 та

Сайхунобод туманида 522 та

Мирзаобод туманида 406 та

Ховос туманида 390 та

Гулистон туманида 352та

Сардоба туманида 322 та

Оқолтин туманида 319 та

Янгиер шаҳрида 244 та

Ширин шаҳрида 179 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

 Ушбу ҳуқуқбузарликларни бир кунлик таҳлилини қиладиган бўлсак; 2020 йил 15 апрел соат 20:00 га қадар:

Сайхунобод туманида 40 та

Сирдарё туманида 38 та

Боёвут туманида 33 та

Гулистон шаҳрида 29 та

Мирзаобод туманида 21 та

Гулистон туманида 16 та

Янгиер шаҳрида 16 та

Ховос туманида 15 та

Оқолтин туманида 10 та

Сардоба туманида 5 та

Ширин шаҳрида 4 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Тадбир бошидан маъмурий қамоқга олинганлар таҳлилини қиладиган бўлсак; 2020 йил 15 апрел соат 20:00 га қадар:

Гулистон шаҳрида 10 та

Янгиер шаҳрида 16 та

Сирдарё туманида 21 та

Мирзаобод туманида 7 та

Сайхунобод туманида 10 та

Боёвут туманида 3 та

Ховос туманида 5 та

Ширин шаҳрида 2 та

Сардоба туманида 1 та

Оқолтин туманида 6 та

Гулистон туманида 5 та шахслар ҳуқуқбузарлик содир этиб маъмурий қамоқга олинган.

1 кун давомида маъмурий қамоқга олинганлар таҳлилини қиладиган бўлсак; 2020 йил 15 апрел соат 20:00 га қадар:

Гулистон шаҳрида 1 та

Янгиер шаҳрида 9 та

Сирдарё туманида 3 та шахслар ҳуқуқбузарлик содир этиб маъмурий қамоқга олинган.

Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.

Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.

Эслатиб ўтамиз! Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан карантин тартиб-қоидаларини бузилишини аниқлаш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирлари фуқароларимизни ушбу синовли кунлардан соғлиғини сақлашга қаратилган.

Уйда қолинг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech