Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Янгиликлар

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирилари ўтказилмоқда

“Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири давомида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, оғир, ўта оғир ва мулкий турдаги жиноятларни ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида вилоятимизнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида белгиланган тартибда олиб борилмоқда.

“Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирига 28 нафар ички ишлар органлари ходимлари 2 босқичда сутка давомида туман ҳудудида хизмат олиб боришлари белгиланди. Ҳудудларда ҳаракатланаётган, шубҳали кўринган  ҳар бир автотранспорт воситалари, уларнинг юкхоналари синчковлик билан текширилиб, фуқаролар томонидан пиротехника буюмларнинг қонунга ҳилоф муомаласига чек қўйилишини таъминлаш, туман ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ-дориларни олиб кирилишини олдини олиш, бедарак йўқолган ва жиноят содир этиб қидирувда юрган шахсларни аниқлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech