Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Янгиликлар

Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан тузилган меҳнат шартномаларнинг бекор қилиниш сабаблари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон  Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғи қабул қилиниб, ушбу буйруқ талабларига кўра 2020 йилнинг 14 март кунидан профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБлари томонидан меҳнат шартномалари бекор қилиниб, ишдан бўшатилишлари ҳақида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди талабларига мувофиқ расман огоҳлантириш эълон қилиниши тўғрисида ИИВ томонидан кўрсатма юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси 2 қисми 1-банди, яъни меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати) ўзгаришига олиб келганлиги муносабати билан бекор қилинишидан камида икки ой олдин огоҳлантирилиши ёки 102-модданинг 3 қисмига асосан ходимлар билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан, ушбу модданинг биринчи қисм 1 ва 2 бандлари талабларига мувофиқ огоҳлантириш даври пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкинлиги белгилаб берилганлиги сабабли, уларга компенсация пули тўланишини маълум қиламиз.

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ўз вақтида огоҳлантирилмаганликлари учун белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.


ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech