Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Янгиликлар

Пиротехника воситаси билан боғлиқ қонунбузарликларга чек қўйилмоқда

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний сотиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Чунончи, соҳа вакиллари Жиззах шаҳрининг "Халқобод" маҳалласида яшовчи А.У.нинг 6.000 та кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситасини сотиш мақсадида сумкасида олиб юрганлигини аниқладилар.

Мазкур маҳалла ҳудудида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани "Олакўйлак" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Н. тўхтатиб, текширилганида сумкасидан 6.120 дона пиротехника воситаси топилди. У ҳам пақилдоқларни сотишни ният қилган.

Вилоятнинг Пахтакор тумани "Янги тошкентлик" маҳалласида яшовчи Б.И.дан эса 4.400 дона пиротехника воситаси олинган.

Дўстлик туманидаги "Манас-14" йўл-патруль хизмати масканида Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Бешбола" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.А. бошқарувидаги “Nexia” тўхтатиб, текширилганида автоулов юкхонасида 6.600 дона пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech