Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг волейбол туридан мусобақа бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси Хужайли тумани Ички ишлар бўлими ва жисмоний тарбия спорт бўлими билан биргаликда болалар ва ўсмирлар спорт залида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан тузилган жамоалар ва спорт мактабининг тренер ўқитувчилардан иборат жамоалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Хужайли тумани биринчилиги ўтказилди.
Қизиқарли бўлган мусобақада
1-ўринни Хужайли тумани ИИБ жамоаси
2-ўринни жисмоний тарбия ва спорт бўлими тренер ўқитувчилардан иборат жамоа
3-ўринни туман солиқ инспекцияси жамоаси эгаллади.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.