Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

ҲПББ асосий вазифалари ва функциялари

 Бош бошқарманинг асосий вазифалари

  • Мамлакатдаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини, шу жумладан вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятининг доимий равишда мустаҳкамланишини таъминлаш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда назорат қилиш;
  • қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ўзга давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.

 

Бош бошқарманинг асосий функциялари 

  • Мамлакатдаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш соҳасида:
  • ички ишлар органларининг қуйи ва бошқа бўлинмаларидан вилоят, туман ва шаҳарлар бўйича криминоген вазият ҳақидаги ахборотни талаб қилиб олиш ва умумлаштириш;
  • криминоген вазият ҳақида олинаётган ахборотни тизимли равишда ўрганишни амалга ошириш, ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларини жойлаштиришда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишга имкон берувчи омилларни аниқлаш;
  • мамлакатнинг таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасаларида ва бошқа ташкилотларида вояга етмаганлар билан тарбиявий ишлар аҳволини ўрганиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, уларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга йўналтирилган, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларнинг истиқболли ва жорий режалаштирилишини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, куч ва воситаларни оқилона жойлаштириш ва қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этиш;
  • Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан тегишли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тақдимномалар киритиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида маълумот-ахборот фондини шакллантириш, ҳисобга олишларни марказлаштириш, статистик ҳисобот юритиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини, шу жумладан вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятининг доимий равишда мустаҳкамланишини таъминлаш соҳасида:
  • ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш;
  • ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ишини самарали ташкил этиш учун методик ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари томонидан қонунчилик талабларини, хизмат интизомини ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари обрўсини туширадиган бошқа хатти-ҳаракатлар бўйича текширувлар ўтказиш;
  • ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлашга, ходимлар томонидан суистеъмолчилик ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонунчилик, давлат дастурлари ва бошқа дастурлар бажарилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида белгиланган тартибда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш;
  • ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, замонавий таълим технологияларидан, жадал ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш;
  • ички ишлар органлари таянч пунктларининг моддий-техник жиҳозланиши ва инфратузилмасининг ривожланишини таъминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, профилактика инспекторлари учун муносиб хизмат шароитларини яратиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда назорат қилиш соҳасида:
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятини текширишни амалга ошириш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймаслик бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни кўриш;
  • ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятига замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;
  • ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахсларнинг ахлоқан тузалиши ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этишларининг олдини олиш мақсадида улар билан олиб бориладиган профилактика ишларини такомиллаштириш;
  • қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси  билан чиқиш ва ушбу жараёнда бевосита иштирок этиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий криминалистик техника, ахборот-коммуникация технологиялари, криминалистик ва маълумотлар тезкор-маълумот базаларининг жорий қилинишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар, обзорлар ва тавсиялар тайёрлаш;
  • ички ишлар органлари фаолиятида, шу жумладан хорижий давлатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида самарали фойдаланилаётган ижобий тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш;
  • олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўйича самарали шакл ва усулларни ҳамда ишлашнинг ягона принципларини ишлаб чиқиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ўзга давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш;
  • давлат органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, жамоат бирлашмалари билан биргаликда вояга етмаганларни ўқитиш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш, уларнинг бўш    вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашдаги умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий кескинликни юмшатиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишнинг асосий шарти сифатида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
  • таълим муассасаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича семинарлар ва «давра суҳбатлари» ўтказиш.
    Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech