Сайт тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ҳар доим алоқада (71) 231-33-37
Ўзбекча

Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармасининг ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ишга таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармасининг ҳудудий ички ишлар органларига мавжуд бўш лавозимларни хизматга муносиб малакали кадрлар билан жамлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида ишлаш истагида бўлган, эркаклар бўйи 165 см., аёллар 160 см.дан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (еркаклар учун), ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга таклиф этади.

Шунингдек, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларда хизмат қилиб келаётган, олий маълумотли, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ишлаш иштиёқи бўлган ходимларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида хизматни давом эттиришга таклиф этади.

Эслатма: Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларида ишлаш учун бошқа вилоятда истиқомат қилувчи ходимлар ва фуқаролардан доимий рўйхатга қўйилиши талаб этилмайди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ишга кириш ёки хизматни давом эттириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармасининг
71-231-33-37 телефон рақамлари ёки «ҳпбб.уз» сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси 1-уй
Ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фойдаланилганда www.hpbb.uz хаволасини кўрсатиб ўтиш шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech